Бугун, 9 апрел куни бўлиб ўтган брифингда Нурмат Отабеков касалликни юқтирган ҳар бир шахснинг касалликни қандай юқтиргани, чет элдами, карантиндами, мулоқот орқалими ёки бошқа йўл биланми шу ҳақида тўлиқ маълумот берилмаётганининг сабабини тушинтирди.
Унинг айтишича, касалликка чалинаётганлар асосан биринчи касал билан мулоқотда бўлганлар ва чет ет элдан қайтган ҳамда карантинга олинганлар орасидан аниқланаяпти, яъни инкубация даври 14 кунни ташкил этмоқда.
Отабековнинг таъкидлашича, вирус Ўзбекистонга 7 мамлакат орқали кириб келган. Қолган беморлар шу шахслар билан мулоқотда бўлганлар.
Мақсад — уларни изоляция қилиш. Кейинги ҳаракатлар ана шу ўчоқни ликвидация қилишга йўналтирилади, - дейди Нурмат Отабеков.