«Пиёзнинг коронавирусни ўлдириши сафсатадан ўзга нарса эмас» – ССВ тармоқларда тарқалган видеога муносабат билдирди

«Пиёзнинг коронавирусни ўлдириши сафсатадан ўзга нарса эмас» – ССВ тармоқларда тарқалган  видеога муносабат билдирди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, тармоқларда оддий пиёзни икки-учга бўлиб, деразалар олдига, шкафлар ичига, хуллас одам кирадиган жойларга қўйиб ташланса, бу ҳар қандай вирусни ўзига тортиб олиб, касаллик тарқалишининг олдини оларкан деган мазмундаги видеолавҳа тарқалган. Унда шунингдек, пиёз коронавирусни ўлдириши, шу сабабдан у қорайиб қолиши маълум қилинган. Вазирлик ушбу ҳолатга муносабат билдирди.

Вазирлик вакили Саидмурод Саидалиев ушбу хабарни сафсатадан ўзга нарса эмас эканлигини айтди.

Саидалиев пиёз организм учун фойдали маҳсулот эканини айтиб, унинг таркибида фитонцид моддалар мавжудлиги ва улар кўплаб бактерияларни ўлдириш хусусиятига эгалигини таъкидлади. Пиёзни бўлакларга бўлиб уйга сочиб чиқса вирус ўлади деган нарса илмий асосланмагани айтилди.

Пиёз ҳам кесиб қўйилса, ҳар қандай бошқа сабзавот сингари вақт ўтиб эскиради, қораяди ёки бошқа тусга киради. Бу асло вирусларга боғлиқ эмас.Юртдошларимизга интернетдаги “мутахассис”лардан эмас, бевосита соҳа вакилларидан маслаҳат олишни тавсия қилган бўлардим, – деди С. Саидалиев.

Ўхшаш янгиликлар

  1. имомназарова мухаббат. 9 апрел 2020 19:45
    пиёз тумовга дори аччикни аччик кесади лимон чайнаш керак шакарсиз лимон анча-мунча касалликнинг вирусини улдиради
  2. Otabek 9 апрел 2020 17:07
    600 taga yaqinlashib qoldu ,yana ham Allohni rahmi kelimoqda , bu darajadagi qoloq,davlatni ham odamlarni ham pulini isrof qiladigan medetsina bor yurtimizga
  3. Наргиза 9 апрел 2020 17:00
    Айрим санъат сохасидаги маслахатчиларга каратилган жавоб булибди.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойда халқаро лойиҳани қўлга киритди…

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалик фанлар академияси билан ҳамкорликда 3 йилга мўлжалланган халқаро...
Кеча, 20:06

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » «Пиёзнинг коронавирусни ўлдириши сафсатадан ўзга нарса эмас» – ССВ тармоқларда тарқалган видеога муносабат билдирди