Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар қилишича ушбу касалликдан яна 8 нафар бемор тузалган. Умумий соғайганлар сони 38 тага етди.
Уларнинг соғайишида жаҳон тажрибаси, дунёнинг етакчи мамлакатлари шифокорларининг маслаҳатлари қўл келаётгани айтилмоқда. Шунингдек, ҳар бир беморга иккитадан шифокор бириктирилгани ҳам касалликни бартараф этишда жуда катта туртки бўлмоқда.