Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг «Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» томонидан навбатдаги мулклар кимошди савдосига қўйилди.
Эътиборли жиҳати мазкур аукционда МИБ Навоий вилоятининг бошқармасига тегишли “Матиз” русумли автомашинаси сотувга қўйилган, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири. Машина 33 млн. сўмга баҳоланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 сентябридан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни сотиш бўйича ким ошди савдолари «E-IJRO AUKSION ягона электрон савдо майдони орқали фақат электрон онлайн-ким ошди савдолари шаклида ўтказилади. Бунинг учун ким ошди савдоларида Интернет орқали иштирок этиш имконини берадиган махсус дастурдан фойдаланилади.
Лўнда қилиб айтганда қарздорлардан ундирилган мол-мулк онлайн-ким ошди савдолари орқали сотилади.