Ўзбекистонда коронавирус ҳақида фильм суратга олинади. Фильм "Ўзбеккино" агентлиги томонидан тайёрланади.
Фильмда коронавирус Ўзбекистонда қандай тарқалгани кўрсатилади. Шунингдек, томошабинлар масъуллар вирусни йўқ қилиш учун қандай чораларни қўллаганини ҳам кўриши мумкин.
"Ўзбеккино" фильм ёрдамида келажакда мамлакатимиз коронавирусни қандай енганини кўриш имконияти бўлишини таъкидламоқда. Фильмнинг эфирга узатилиш санаси маълум қилингани йўқ.