Хитойдан Ўзбекистонга коронавирусга қарши дорилар етиб келди

Хитойдан Ўзбекистонга коронавирусга қарши дорилар етиб келди
Хитойдан Ўзбекистонга беғараз ёрдам сифатида коронавирусга қарши ишлатиладиган дори воситалар етиб келди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар қилди.

Маълум бўлишича, умумий миқдорда 50 минг қути дори воситалари кеча, 9 апрель санасида Ўзбекистонга етиб келган. Ушбу дорилар Хитойда ишлаб чиқарилган ва улар қуйидагилардан иборат:

1) “SPH Zhongxi Pharmaceutical Co., Ltd” фармацевтик компанияси томонидан ишлаб-чиқарилган “Fenle” препарати (гидроксихлорохин сульфат таблеткалари 100 мг) – 20 000 та қути. Ушбу препарат безгакка қарши хусусиятга эга бўлиб, коронавирусга қарши курашда ҳам яхши самара бермоқда.

2) Xinjiang Uyghur Pharmaceutical Co., Ltd. фармацевтик компанияси томонидан ишлаб-чиқарилган “Zukamu” — 10 000 та қути ва “Zupa” — 10 000 та қути препаратлари бўлиб, улар ўткир респиратор касаллик ва грипп симптомларини бартараф этишда самарали дори воситаси ҳисобланади.

3) Xinjiang Yinduolan Uighur Medicine Co., Ltd. фармацевтик компанияси томонидан ишлаб-чиқарилган “Fufang Yizhihao” препарати — 10 000 та қути. Ушбу препарат вирусли шамоллаш, томоқнинг яллиғланиши ва оғриғини босиш, бош оғриғи ва тана ҳароратини туширишда самарали восита ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Гулнур 11 апрел 2020 21:47
    Уз миннатдорчилигимни билдираман! РАХМАТ!
  2. Рахмат хитойликларга оллох рози бўлсин 11 апрел 2020 13:50
    Рахмат хитойликларга оллох рози бўлсин
  3. Бобирбек,Оллох рози булсин 11 апрел 2020 07:57
    Рахмат

    Рахмат.ОЛЛОХ рози булсин
  4. Комил 10 апрел 2020 15:25
    Катта рахмат борига шукр ХаммалариниСогайтириб Сог-САЛОМАТ УЙГА КАЙТАРИШСИН
  5. Дилноза 10 апрел 2020 13:51
    хитойга кота рахмат бегараз ёрдамлари учун.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Хитойдан Ўзбекистонга коронавирусга қарши дорилар етиб келди