Тармоқларда банкоматда пластик картасидан пул ечаётган фуқаронинг видеолавҳаси тарқалди.
Тарқалган видеода фуқаро дастлаб пластик картасини банкоматга солганини, сўнгра махсус буйруқлардан кейин пулни банкоматда чиқарганини кўриш мумкин. Шундан сўнг фуқаро банкоматдан пластик картани олиб, уни дезинфекция қилиб сумкасига жойлаганини, сўнгра қўлини ҳам дезинфекция қилганини кўриш мумкин. Бу орада фуқаро қўли ва пластик картани тозлайман деганча пул банкоматга қайтиб кириб кетган. Фуқаро қанча уринса ҳам уни қайтиб ололмаган.
Ҳозирча воқеа қандай якун топгани маълум эмас.