Бугун, 10 апрель куни бўлиб ўтган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов мамлакатда эпидемия ҳолати қандай пайтда эълон қилинишини айтди.
Унинг таъкидлашча, мамлакатда эпидемик ҳолат деб эълон қилиниши учун умумий аҳолининг 1 фоиздан ортиғи касалланган бўлиши керак. Бизда 34 млн аҳоли экани ҳисобга олинса бунга ҳожат йўқ.
Шунингдек, Ўзбекистонда касалланиш ҳолати бошқа давлатларга нисбатан солиштирганимизда жуда ҳам паст кўрсаткичда экани алоҳида таъкидланди.