Самрқандда коронавирусга чалинганларнинг сони 3 нафарга етди.
"Дарё"нинг хабар беришича вилоятда илк коронавирусга чалинган шахс яна иккита одамга юқтирган. У билан дастлабки мулоқотда бўлганларнинг 200 нафари карантинга олинган эди. Энди вилоятда яна 325 нафар фуқаро каратинга олинди.
Аввалроқ сайтимизда вилоятда илк коронавирусни юқтирган фуқаро дарҳол поликлиникага мурожаат қилгани ҳақида ёзган эдик. Кейинчалик у корхонада бошқарувчи бўлиб ишлаши маълум бўлди.