Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши курашишда мутлақо янги ва самарали усулдан фойдаланишни бошлайди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши курашишда мутлақо янги ва самарали усулдан фойдаланишни бошлайди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши курашишда мутлақо янги ва самарали усулдан фойдаланишни бошлашини маълум қилди.

Қадим замонлардаёқ тиббиётда муҳим аҳамиятга эга бўлган инсон қони олимларнинг алоҳида эътибор марказида бўлиб келган. Чунки, қон ҳаёт манбаи, унда турли касалликларга қарши курашиш қобилияти мавжуд деб ҳисобланган.

Шундан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизда қон донорлиги ва қондан турли касалликларга қарши курашиш хусусиятига эга бўлган препаратлар тайёрланиб келинмоқда. Бунга турли бактерия ва микробларга қарши зардоблар, музлатилган плазмалар ёки иммунглобулинларни мисол қилиш мумкин, дейилади вазирлик ахборотида.

Юртимиздаги бир қатор тажрибали олим ва шифокорлар билан келишилган ҳолда, тез кунларда мутлақо янгича усул — коронавирусдан соғайган инсонларнинг қон зардобини хасталиги оғир кечаётган беморларга қуйиш амалиётини жорий этиш бошланади.

Амалиётнинг илмий асосига келадиган бўлсак, COVID-19 инфекциясига чалинган беморлар қон зардобида вирусга қарши иммун таначалар пайдо бўлиб, улар вируснинг ўлимига олиб келади.

Табиийки, бу амалиёт қатор саволлар туғдириши мумкин. Зардобдан бошқа касаллик юқмайдими? Зардоб берган инсонлар аҳволи оғирлашмайдими? Беморларга зардоб қуйилганда турли асоратлар юзага келмайдими?

Аввало, коронавирус инфекциясидан тузалган инсонлардан зардоб олишдан олдин, бир нечта инфекцияларга текширилади, тиббий кўрикдан ўтказилади. Қўшимча инфекцияси ва касаллиги бўлмаган инсонлар зардобининг кичик бир қисми олинади, холос. Бу миқдор донор учун ҳеч қандай салбий асоратларни намоён қилмайди. Бу илмий жиҳатдан исботланган. Сўнгра йиғиб олинган зардоб яна қўшимча ишлов бериш жараёнларидан ўтказилгандан сўнг, касаллик оғир кечаётган беморлар розилиги ва шифокор кўрсатмалари ҳамда махсус тартибларга қатъий риоя қилинган холда қўлланилиши мумкин.

Энг муҳими, COVID-19 инфекциясидан тузалган инсонларнинг қон зардоби – касаллик оғир кечаётган ёки узоқ давом этаётган беморларимизга вирусни тезроқ ва осонроқ енгиш учун қўшимча курашиш манбаи бўлиб хизмат қилади, - дея қўшимча қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Ўхшаш янгиликлар

  1. O`ZBEK 11 апрел 2020 08:47
    Зарарли томонлари нимада булиши мумкин. Ахир кон группалар хар хилку????
  2. Хожели т. руслан 10 апрел 2020 19:37
    Тезлатиш керак.!! Самара буса халкга яхши!
    Белоруссияда 16 шахс вафот этган бусада карантин режим урнатилмаган!
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши курашишда мутлақо янги ва самарали усулдан фойдаланишни бошлайди