Радар эвакуатор устида кетаётган "Матиз"га ҳам тезлик оширилгани учун жарима ёзди

Радар эвакуатор устида кетаётган "Матиз"га ҳам тезлик оширилгани учун жарима ёзди
Бугун тармоқларда эвакуатор устида кетаётган "Матиз"га жарима ёзилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ваҳоланки тезликни эвакуатор юк машинаси оширган, лекин "Матиз"да нима айб, деган саволлар тармоқларда кўп бора берилди.

Ушбу ҳолат Сирдарёда содир бўлган ва воқеага вилоят ИИБ изоҳ берди. Маълум бўлишича, радар ҳақиқатдан ҳам "Матиз"га ҳам жарима ёзган. Шу қаторда радар эвакуатор ҳам ҳудди шундай жарима белгилаган. Яъни эвакуатор 60 км/соат тезликда юриши керак бўлган жойда 70 тезликда юрган. Радар эса суратга олиб, "Матиз" ва эвакуаторнинг жарима хатини ижроси учун масъулларга юборган. Масъуллар эса онгли равишда жарима хатини эвакуатор ҳайдовчисига жўнатган, "Матиз" ҳайдовчисига эмас.

Ҳа, "Матиз" эвакуатор юк машинасида нима қилаяпти деган саволга ҳам жавоб берилган. 9 апрелда "Матиз" ҳайдовчиси карантин қоидасини бузиб, кўчага чиққан. У ушланган ва жарима майдончасига эвакуаторда олиб кетилаётган бўлган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Элбек 11 апрел 2020 13:45
    Коррупцияга карши курашишни хукукни мухофаза килувчи органлардан бошлаш керак эди айникса суд ва прокуратуранинг узидан. Улар уртасидаги куринмас ришталарни йукотиш керак. Хали хам кеч эмас. Уларга адвокатларни тиши утмаслиги мумкин лекин таниш билишлариники утади ва Бу холат регулярний равишда изчиллик билан давом этмокда. Уларни бошликларини жавобгар килса хам фойдаси йук экан.
  2. Hazar 11 апрел 2020 10:45
    Elbek ni gapi to'g'ri xamma yoqda bir to'da to'nkalar bilmsiz serob tanish bilish dan o'tmaydi
  3. Элбек 11 апрел 2020 00:45
    Бу жаримани куллаган инсонлар узга сайёраликлар, судларнинг ишлари олдида бу ишлар холва. Халкимизни бошига тушган бало. Кадрлар сиёсати хал булмас экан (сохаларда тихим, кадрлар билим ва виждон йук) Бу ишлар даром этади. Халкимиз ва Президентимизни рахбар кадрлар алдаяпди. Коррупция бор Бу Ватанда.

    Сизлар хам куркоксизлар

    Конуний хукукларингизни билмайсизлар хурматли Оав, замечаний дунеда Бу халкимизни энг катта муаммоси. Битта Президент нима килсин Яна.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Радар эвакуатор устида кетаётган "Матиз"га ҳам тезлик оширилгани учун жарима ёзди