Бугун, 11 апрель куни бўлиб ўтган брифингда Нурмат Отабеков Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакциналар ишлаб чиқиш чора-тадбирлари йўқлиги ҳақида гапирди.
“Республикамизда коронавирусга қарши вакциналар ишлаб чиқиш чора-тадбирлари йўқ. Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест ишлаб чиқилган ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигида клиник синовдан ўтказилмоқда. Апрель ойи охирига қадар 50 мингта тест тайёрлашни режалаштиришмоқда. Шунингдек, оғир аҳволдаги беморларни даволашда касалликдан тузалган беморларнинг донорлик қони зардобидан фойдаланиш ҳам режалаштирилмоқда” – дейди Отабеков.
Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши курашишда янги ва самарали усулдан фойдаланиши ҳақида маълум қилган эди.