ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати томонидан автомашиналарни дарахт олди ва атрофида қолдирмаслик тавсия этилди.
10 апрелдаги хабарга кўра республиканинг айрим ҳудудларида кучли шамол бўлиши, "Қамчиқ" довонида эса ёмғир ёғиб, сел келиши ва кучли шамол бўлиши кутилмоқда. Шундан келиб чиқиб бошқарма фуқаролардан ўта эҳтиёткор бўлишни, бесабаб кўчага чиқмасликни ва дарахтлар атрофида машинани қолдирмасликни тавсия қилди.