Наманганда коронавирусга чалинган фуқаро тўйга бориб, янги келин-куёвга ҳам вирус юқтиргани маълум бўлди

Наманганда коронавирусга чалинган фуқаро тўйга бориб, янги келин-куёвга ҳам вирус юқтиргани маълум бўлди
Жорий йил 12 апрель куни Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров коронавируснинг тарқалиши, унинг олдини олиш бўйича қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан аҳолига мурожаат қилди.

Ҳоким ўз мурожаатида коронавирус қандай ҳолатларда тарқалгани хусусида гапирди. Унинг айтишича, вилоятда ҳатто янги келин куёвлар ҳам ушбу вирусни юқтириб олган.

"Вилоятда карантин қоидаларини бузиш ҳолати бўйича жуда кўп қонунбузарликлар учрамоқда. Вилоятимизда касалликка чалинганларнинг касаллик варақасига қарайдиган бўлсак. Битта касалликка чалинган фуқароимиз 38 тагача бўлган фуқароларга юқтирганлиги, бошқа бир ҳолатда касалликка чалинган фуқаро 19 март куни тўй маросимига бориб, шу ерда 18 кишига ушбу касалликни юқтиргани. Энг ачинарлиси янги келин-куёвга ҳам мана шу касалликни юқтиргани, бугун фуқароларимизга мисол бўлмаяптими?", - дея савол билан мурожаат қилди ҳоким.

Шунингдек, вилоят ҳокими сўнгги уч кунда олтита бемор аниқланиб, улар касалликни қаерда юқтириб олганини билмаётганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, 13 апрел соат 06:00 дан бошлаб вилоятнинг Наманган шаҳри ва Учқўрғон тумани, шу жумладан, Қайқи қишлоғи ҳудудида қатъий чекловлар жорий қилинади.

Ўхшаш янгиликлар

  1. O`ZBEK 13 апрел 2020 16:12
    Инсонлар карияларга рахимларинг келсин. Уйдагиларга ва таниш билишларингга рахимларинг келсин илтимос уйда утирайлик. Уйда шунча кулайликлар ТВ. Эл.энергия беминнат ишлаб турган булса. Хеч булмаса китоб укинг ёки номоз укишни урганинг керак булади.
  2. Гули 13 апрел 2020 13:39
    Туйлар 23 мартдан тухтатилдию
  3. Zilola 13 апрел 2020 13:21
    Toy qilgangayam jazo tayinlelar toy tohtab tursa boloradi
  4. Sharop 13 апрел 2020 11:16
    Sharopat opa toy 19martda bogan dip yozib qoyiptiku.azgina dumalo ishlatib yozin
  5. Sharofat 13 апрел 2020 10:35
    Nimaga u erda tuy bulgan? Nazorat qilishmidimi axir?
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Наманганда коронавирусга чалинган фуқаро тўйга бориб, янги келин-куёвга ҳам вирус юқтиргани маълум бўлди