Аввалроқ ИИБ ходими банк ходимини обрўсизлантирувчи видеомурожаат йўллаши орқасидан ишдан кетгани ҳақида хабар қилган эдик.
Маълум бўлишича, ИИБ ходими ташкил этилган штабда видеотасвирга олиб, уни синфдошига юборган. Синфдоши эса у видеонинг тарқалишига сабабчи бўлган. ИИВ томонидан вазият бўйича тайёрланган видеолавҳада ишдан бўшатилган ходим қилган ишидан пушаймон эканини айтиб, барчадан узр сўраган.