Ўзбекистонда коронавирусни юқтирганлар сони 934 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилди ССВ.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, Фарғонада икки нафар, Андижонда тўрт нафар ва Наманганда ўн бир нафар беморлар ушбу касаллкидан бутунлай соғайди.
Шундай қилиб, айни пайтда мамлакатимизда касалликдан фориғ бўлганларнинг умумий сони 85 нафарни ташкил этмоқда.
Аввалроқ Қашқадарёда икки нафар бемор бутунлай соғайгани ҳақида ёзган эдик.