Тошкент вилоятида карантиндаги ҳомиладор аёл фарзанд дунёга келтирди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.
Маълум бўлишича, 2002 йилда туғилган Севара Дустёрова 13 апрел куни соат таҳминан 10:00 ларда фарзандини дунёга келтирди. Аёл Қозоғистондан 27 мартда келгач изоляцияга олинган.
Аёл фарзандини Тошкент вилояти перинатал марказида туғди. Матбуот хизматининг маълум қилишича, Севара ўғил туққан. Ҳозирда она ва бола шифокорлар назоратида.