Бухорода тўрт нафар беиор соғайди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, соғайганларнинг барчаси эркак. Уларнинг уч нафари Туркиядан чартер рейс билан келган, биттаси Россиядан келган.
Аввалроқ Бухорода тўрт нафар бемор соғайгани айтилганди. Шундай қилиб, Ўзбекистонда касалликдан соғайганлар сони 89 нафарни ташкил этмоқда. Коронавирусни юқтирганлар эса 1054 нафар.