Тошкентда 16 ёшли қиз Милана Рапикова қидирилмоқда.
У 10 апрел санасида соат 8.10 ларда итини айлантириш учун кўчага чиқиб, қайтиб келмаган. Қиз Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани ТТЗ-2 массиви 12 уйда яшайди.
Қизнинг бўйи 160-165 см, сочлари оч жигарранг. Эгнида қора спорт костюми бўлган.
Милананинг қаерда экани билан боғлиқ бирон бир маълумотга эгалар 97-735-27-76, 71-232-30-40, 71-232-40-50 ёки 102 рақамларига қўнғироқ қилиш сўралмоқда.