Бугун Тошкентда яна 10 нафар бемор соғайди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича соғайганларнинг 3 нафари эркак, 7 нафари аёл. Уларнинг ичида энг ёши каттаси 62 ёш бўлса, энг кичиги 5 ёш. Беморларнинг икки нафари Туркиядан касални орттириб келган, қолган 8 нафари касалликка чалинганлар билан мулоқотда бўлганлар экани айтилмоқда. Шунингдек, уларнинг 6 нафари Тошкент шаҳридан, 3 нафари Тошкент вилоятидан ва 1 нафари Самарқанд вилоятидан.
Ҳозирда мамлакатимизда коронавирусдан бутунлай фориғ бўлганлар сони 99 нафарни ташкил этмоқда.