Вашингтонда “Биз Ўзбекистонга бефарқ эмасмиз” фонди тузилди

Вашингтонда “Биз Ўзбекистонга бефарқ эмасмиз” фонди тузилди
Ўзбекистон “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондининг маълум қилишича Вашингтонда “Биз Ўзбекистонга бефарқ эмасмиз” фонди тузилди.

Ҳозирда фондга 150 кишидан 21 минг доллар йиғилган. Барча маблағ “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига ўтказиб берилади.

“Мен фонд ҳақида эшитишим биланоқ барча маълумотларни олиб, Канаданинг Манитоба, Алберта, Британия Колумбия провинцияларида яшаётган ўзбекистонликларга етказишни бошладим. Шу куннинг ўзида ўзбек оилаларидан хайрия маблағлари келиб туша бошлади. Хусусан, Алберт провинциясининг Ред Диир шаҳрида яшовчи Расул Мажидовлар оиласи, Дилсора Фозилова ва бир гуруҳ ватандошларимиз бу ташаббусга қўшилди. Оилам, тиббиёт олийгоҳи талабалари бўлган фарзандларим ҳам бунга ўз ҳиссаларини қўшишди. Ҳозирга қадар тахминан 150 кишидан 21 000 $ миқдорида маблағ йиғилди. Бироқ,ҳали бу давом этади. Йиғилган маблағлар “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига ўтказиб берилади”, – дейди асли ўзбекистонлик, Канадада коронавирусга қарши курашаётган шифокор Обидхон Мамадалиев.

“Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фонди фуқаролар томонидан фондга келиб тушаётган пул қаерга сарфланаётгани, шаффофлик тўғрисида кўплаб саволлар келиб тушаётганини маълум қилди. Фонднинг билдиришича, пуллар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва тегишли ташкилотлар томонидан доимий назорат қилинади. Қолаверса, фонднинг васийлик кенгаши аъзолари ҳам жамоатчилик назоратини ўрнатган. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари, хусусан, Халқаро пресс клуб, Ўзбекистон 24 телерадиоканали, АОКА томонидан ўтказилаётган брифингларда, Коронавирус инфо расмий телеграм канали ҳамда етакчи сайтларда келиб тушган ва харажат қилинган маблағлар ҳақида кунлик маълумотлар бериб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. фарги 15 апрел 2020 15:38
    Реалистга
    Сиз ажойиб одам сиз. Мамлакатимизда 5 миллион ортиғи билан камбағал оила мавжуд. Бу чет элдаги юртдошларга уларнинг адресларни ким юборади? Ахволимиз шунака: кимга мазза, кимга - аза.
  2. Реалист 15 апрел 2020 13:58
    Миннатдорчилик билдираман барча чет элдаги юртдошларга.
    Хақиқатда халқ қийин ахволда қолди,маблағсиз,ишсиз.
    Лекин илтимос қилардимки шу пулларни адреслар бўйича жўнатилса,фойдаси кўпроқ бўларди,хар-хил non grata фондларни аралаштирмасдан.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Вашингтонда “Биз Ўзбекистонга бефарқ эмасмиз” фонди тузилди