Ўзбекистонда эҳтиёжманд аёлларга молиявий ёрдам кўрсатилади. Минг нафар аёлга бир миллион сўмдан пул берилади. Пуллар пластик карталарга туширилади.
Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг телеграмдаги каналида маълум қилди. Муҳтож аёлларнинг рўйхати Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия, Тошкент шаҳар ИИББ ва Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази билан ҳамкорликда тузилди.
"Биз карантин туфайли моддий аҳволи оғирлашган аёллар учун мингта Uzсard картасини тайёрлатдик ва Жамоат фонди ҳисобидан бир миллиард сўм ўтказдик. Бутун республика бўйлаб ижтимоий ҳимояга муҳтож, фарзандларини ёлғиз тарбия қилаётган, ишсиз қолган минг нафар аёл танлаб олинди", - деб ёзади Мирзиёева.
Мирзиёева ушбу ташаббусни денгиздан бир томчи эканини айтиб, бу орқали бошқаларни ҳам шундай ташаббусга чақириб қолаётганини билдирди. Пластик карталар ўн кун ичида ўз эгаларига етиб бориши таъкидланди. Ушбу ташаббус “Xavfsiz Yordam” лойиҳаси дирасида амалга оширилди.