Қашқадарёнинг Муборак туманида карантин бўлганига қарамай тўй ўтказилди. Бу ҳақда "Дарё" хабар қилди.
Маълум бўлишича, тўй шу йилнинг 14 апрель санасида ўтказилган ва унга 50 нафар меҳмон чақирилган. Куёвнинг онаси ушбу ҳаракатни тўйга хонанда чақирилмагани, шунчаки келинни олиб кетгани билан оқламоқчи бўлган. Келиннинг ото-онаси шифокор экани айтилмоқда. Шунингдек, куёвнинг опаси ҳам олий тоифали шифокор экани маълум қилинди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ушбу ҳолат ўрганилаётганини билдирган.