Юнусободлик фуқарода тўртинчи тиббий кўрикдан сўнггина коронавирус аниқланган. У 16 кун ҳолсиз юрган

Юнусободлик фуқарода тўртинчи тиббий кўрикдан сўнггина коронавирус аниқланган. У 16 кун ҳолсиз юрган
Бугун, 15 апрель куни бўлиб ўтган брифингда Бош прокуратура Ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи Содиқжон Бердиалиев иштирок этди.

Брифингда Бердиалиев Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида коронавирусга чалинган бемор ҳақида гапирди. Бемор 19 мартдан 4 апрелга қадар 51-сонли оилавий поликлиника ва 7-сонли шаҳар клиник шифохонасига умумий ҳисобда 4 марта мурожаат қилган. У шу кунлар давомида иситмаси кўтарилиб, ҳолсиз юрган. Уни шифокорлар ҳар сафар муолажалар билан қўйиб юборган. Шундан сўнг аҳволи оғирлашиб бешинчи марта мурожаат қилгандагина ундан вирусологик текширув учун намуна олинган. Таҳлил натижасига кўра фуқарода коронавирус аниқланган.

Ҳозирда фуқаронинг ўзи ва у билан мулоқотда бўлган 30 нафар фуқаро карантинга олинган. Фуқаро билан мулоқотда бўлган ҳамшира ва бошқаларда коронавирус аниқланаётгани маълум қилинди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Фарух 16 апрел 2020 13:38
    Салимжон ака узингиз бориб врач булиб ишлаб аниклаб ташланг, булмаса бу мед.персоналларнинг кулидан келмаяпти
  2. Зиевуддин 16 апрел 2020 12:02
    Тушунмадим нега ҳамма жим Валломатлар қани кўр чорани
    Қўпол бўлса ҳам ҳозир улардаку ваколат назорат қилишсин 5 кунлик дунеда барака топгурлар Инсон бўлайлик
  3. Салимжон 16 апрел 2020 06:17
    Шифокор ва тиббиет хамшираларининг жинояткорона локайдлиги натижаси бу. Хаммасини жазолаш керак. Хукумат кескин ва зарур чораларни курмокда. Лекин мана шундай инсонлар айби билан охирги кунларда Узбекистонда коронавирусга чалинган фукаролар сони купайиб кетяпти.

    Шифокор ва тиббиет хамшираларининг жинояткорона локайдлиги натижаси бу. Хукумат кескин ва зарур чораларни курмокда.
  4. Сардор 16 апрел 2020 00:01
    эх
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
Бугун, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Юнусободлик фуқарода тўртинчи тиббий кўрикдан сўнггина коронавирус аниқланган. У 16 кун ҳолсиз юрган