Бугун, 16 апрель куни бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби мутахассиси Ҳабибулла Оқилов иштирок этди.
Оқилов брифингда коронавирус четдан келадиган мева, хусусан банан ва гўштдан бевосита юқмаслигини айтди. Лекин меваларни тозалаб ювиш, гўштни эса яхшилаб пишириб ейишни тавсия қилди. Шунингдек, спиртли ичимликларни ичиш ва уларда оғизни чайиш инфекциянинг юқишидан сақламаслигини маълум қилди. Ушбу ҳолат аксинча вируснинг юқиш эҳтимолини оишириши таъкидланди.
Мутахассис коронавирус эшик тутқичлари, нақд пул, стол, қоғоз, ойна юзаси, зинапоя тутқичлари каби буюмлари, шу билан бирга ҳаво томчилари орқали, акса урганда, яқин масофада гаплашганда, ўпишиб кўришганда, беморлар билан яқин мулоқот қилганда юқишини яна бир бор эслатди.