“Халқ банки”да семириш ва ортиқча вазн йиғиш таъқиқланди, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири. Ижтимоий тармоқларда унга қарши курашиш чоралари акс этган хат расми пайдо бўлди.
Ҳужжатда семиришни олдини олиш учун турли хил тадбирлар ташкил этиш кераклиги қайд этилган. Ҳужжат бошқарув раиси имзоси билан банкнинг барча филиалларига жўнатилган.