Бухорода 11 нафар бемор коронавирусдан бутунлай соғайди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Соғайганларнинг барчаси чартер рейси орқали Туркиядан келганлар. Уларнинг 3 нафари эркак 8 нафари аёллар экани айтилмоқда.
Айни пайтда юртимизда касалликдан соғайганлар сони 140 нафарга етди.