Тошкентда уйларда "отопление" қачон ўчирилиши маълум бўлди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимияти маълум қилди.
Иситиш тизими Тошкентдаги уйларда 20 апрелдан босқичма-босқич ўчирилади. Иситиш мавсумини пойтахтда ҳаво ҳароратининг кўтарилиши билан тугатиш режалаштирилмоқда.
Шу ўринда ҳокимият томонидан профилактик иссиқ сувни ўчириш карантин якунлангунча амалга оширилмаслиги маълум қилинди.