Бугун бўлиб ўтган брифингда Давлат Бош санитария врачи Баҳром Алматов сўнгги икки кунда Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолати пасайганига изоҳ берди.
Алматов ушбу ҳолат аввало карантин зонасида бўлаётганларни алоҳида қилиб қўйилгани билан боғлиқнлигини айтди. Унинг маълум қилишича, ҳозирда карантиндагилар контейнерга 4 тадан қилиб жойлаштирилмоқда. Бу ҳолатда контейнерга ташқаридан бошқа одам киришига йўл қўйилмаяпти. Ушбу ҳолат ўз навбатида карантин ҳудудида касалликни юқтириб олиш ҳолатини камайтираётгани таъкидланди.
Лекин бу хотиржамликка берилишга сабаб бўла олмаслиги айтилди. Карантин ҳудудидан ташқарида ҳам касаллик юқиши мумкинлиги, режимга амал қилиб касалликни юқтирмаслигимиз зарурлиги алоҳида таъкидланди.