Ўзбекистонда мактаб имтиҳонларини бекор қилиш масаласи кўрилмоқда. Бу ҳақда ХТВ хабар қилди.
Ҳозирда ушбу масала Вазирлар маҳкамаси қошидаги комиссия томонидан ўрганилмоқда. Имтиҳонлар 5-11 синф ўқувчилари учун бекор қилиниши мумкин.
Яқин кунларда ушбу масала бўйича аниқ жавоб берилади. Вазирлик ўқувчиларга онлайн дарсларни ўқиб, билим олишни давом эттиришни тавсия қилди.