Тошкентда 5 майгача такси ҳайдовчиларига лицензия берилмайди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимияти хабар қилди.
Бу масала бўйича қарор коронавирус билан қарши курашиш комиссияси томонидан қабул қилинди. Лицензия беришни тўхтатиш пойтахтда йўловчларни ташишни чеклаш мақсадида қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 30 мартдан карантин тугагунга қадар шахсий автомобиллардан фойдаланиш тақиқланган эди. Автомобилдан фойдаланиш учун махсус рухсатнома талаб этилади.