Тошкентда карантин тугагач ёшлар орасида ишсизлик уч бараварга кўпаяди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар қилди.
Ҳокимликда вазиятни барқарорлаштириш учун чоралар кўрилаётгани маълум қилинди. Вакиллар ушбу муаммони ҳал қилиш учун ёшларни IT-тадбиркорликка жалб қилишини таъкидлади.
Ҳокимият ахборотида ишсизлар сони келтирилмаган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пандемиядан сўнг Ўзбекистонда 1,5 млн фуқаро ишсиз қолиши кутилаётгани маълум қилинган эди.