Бугун, 18 апрел куни Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Уринбаева иштирокди брифинг бўлиб ўтди.
Унда Уринбаева ижтимоий тармоқларда карантин сентябргача, 30 майгача давом этар экан деган мазмунда саволлар келаётганини айтди.
Ушбу саволларга аниқлик киритиш мақсадида Адлия вазирлиги вакили жавоб берди. Унинг айтишича, ҳозирча карантин қачон тугаши бўйича аниқ маълумот мавжуд эмас. Лекин Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолати қисқарса махсус комиссия карантинни бекор қилиш масаласи кўриб чиқилиши айтилди. Агар шундай ҳолат кузатиладиган бўлса ОАВ орқали расмий маълумот берилиши маълум қилинди.
Шунингдек, матбуот котиби брифингда ёлғон, асоссиз хабарларни тарқатиш ва уларни нашр этишга қонунда жазо борлигини яна бир бор эслатди.