Бугун, 18 апрел санасида пойтахтдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида яна 6 нафар бемор коронавирусдан соғайди.
Маълум бўлишича, соғайгалар орасида аҳволи оғир бўлган 83 ёшли чироқчилик онахон ҳамбор. У шифокорлар саъй-ҳаракати билан касалликдан бутунлай қутилди.
Шунингдек, Бухорода ҳам 3 нафар бемор касалликдан тузалган.
Айни пайтда республикамизда касалликдан фориғ бўлганлар сони 194 нафарни ташкил этмоқда.