Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан коронавирус билан боғлиқ янги тафсилотлар эълон қилинди.
Маълум бўлишича, бугун Тошкентда коронавирусга чалинган 77 ёшли аёл икки томонлама бронхопневмониянинг оғир кечиши, ўткир нафас етишмовчилиги ва ўпка шишидан вафот этди.
Шунингдек, 18 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра мамлакатимизда коронавирусни юқтирганларнинг сони 1490 нафарни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун юртимизда коронавирусдан соғайиш ҳолати аввалги кунларга нисбатан энг юқори кўрсаткични қайд этган ҳолда, 38 нафарга етиб, жами 194 нафарни ташкил этмоқда.