Бугун ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов иштирокида навбатдаги брифинг бўлиб ўтди.
Унда фуқаролар томонидан постларда нега қуролланган ҳарбийлар турганлиги, мамлакатда уруш ҳолати эмаслиги, бу аҳоли ўртасида ваҳима уйғотаётгани ҳақида сўралди.
ИИВ вакили бу ҳолат мамлакатимизда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазиятда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва мазкур касалликнинг ёйилиб кетишининг олдини олиш ва назоратдан чиқмасликни таъминлаш мақсадида белгиланган чора-тадбирлардан бири эканлигини айтди.
Ғиёсов фуқароларга ушбу ҳолатни нормал қабул қилиб, белгиланган тартиб қоидаларга риоя этишни тавсия қилди.