Бугун, 19 апрел куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Оқилов Тошкентда шу йил 16 апрелда Республика перинатал марказида ҳомиладор аёлда коронавирус аниқланганини айтди. Ҳозирда аёл махсус ажратилган 3 туғруқхонага кўчирилган. Эндиликда Республика перинатал маркази карантинга ёпилгани маълум қилинди. Ҳозиргача у ердаги бошқа ҳомиладор аёллар ва шифокорларда коронавирус аниқланмаган.
Перинатал марказ қачон очилиши масаласи карантин қоидаларига мос ҳолда ҳал этилади, - дейди Оқилов.