Республика махсус комиссияснинг қарори эълон қилинди. Унга кўра Ўзбекистонда ноозиқ овқат буюмлар савдосига рухсат берилди.
Хусусан, кийим-кечак, хўжалик моллари, кўчатлар, уруғларни сотишга махсус комиссия томонидан рухсат берилди. Лекин, ушбу савдолар сайёр савдо нуқталари орқали, санитария-гигена ҳолатларига тўлиқ риоя этган ҳолда амалга оширилиши қатъий белгилаб қўйилди. Бунда ижтимоий масофа (2 метр) сақланиши ҳамда бошқа санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиши мажбурийдир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда карантин муддати 2020 йил 10 майга қадар узайтирилган эди.