Маълум қилинганидек Республика махсус комиссиянинг қарори эълон қилинди. Унда етказиб бериш хизмати билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга талаблар қўйилди.
Унга кўра лицензияси бор, етказиб бериш хизмати билан шуғулланаётган такси ҳайдовчилари махсус комбенизон, яъни шахсий химоя кийими, тиббий қўлқоп ва ниқобларда фаолият олиб бориши шартлиги белгилаб қўйилди.
Шунингдек, йўловчи ташиш ҳуқуқини берувчи лицензия олишга ариза қабул қилиш шу йил 10 май санасига қадар тўхтатилди.