Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков беморларнинг аҳволи ҳақида гапирди.
Унинг маълум қилишича, ҳозирда Вирусология илмий-текшириш институтида даволанаётган 94 беморнинг 29 нафарида пневмония клиник белгилари кузатиляпти, 4 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафариники эса ўта оғир.
Шунингдек, Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтида 83 бемор даволанаётгани ва 2 нафафрининг аҳволи оғир экани маълум қилинди. Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида эса ҳозирда 194 бемор даволанаяпти ва уларнинг 54 тасида пневмония клиник белгилари борлиги ва 5 нафарининг аҳволи оғир эканлиги таъкидланди.
Отабеков ҳозирда қарийб 92 мингга яқин фуқаролар карантин муддатларини ўтаёгнини қўшимча қилди. Сўнгги бир кунда 11 минг 800 дан кўпроқ ҳолатда вирусологик текширишлар ўтказилди.