Бугун, 20 апрел куни Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Баҳром Зулфиқоров иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Унда Зулфиқоров коронавирус касалига чалиниб, кейинчалик ундан тузалган шахс учун ҳеч қандай чекловлар йўқлигини маълум қилди.
Нафақат ҳарбий соҳада, балки бошқа соҳаларда ҳам худди шундай ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас, - дейди Баҳром Зулфиқоров.