Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ва ундан тузалиш бўйича сўнгги рақамлар эълон қилинди.
ССВнинг хабар қилишича бугун соат 18:00 ҳолатига кўра мамлакатимизда коронавирус билан зарарланганлар сони 1604 нафарни ташкил этмоқда.
Шунингдек, бугун Тошкент тиббиёт академиясида даволанаётган яна 21 нафар бемор касалликдан соғайгани маълум бўлди. Шундай қилиб, Ўзбекистонда касалликдан фориғ бўлганлар сони 261 нафарга етди.