Ҳабибулла Оқилов Ўзбекистонда коронавирусга чалинган бемор неча кунда тузалишини маълум қилди. Бу ҳақда бугун бўлиб ўтган брифингда айтилди.
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси беморлар ўртача 10-15 кунда тузалаётганини айтди. Оғир аҳволдагилар эса бир ойда тузалаётгани таъкидланди.
Беморлар билан тузалгандан сўнг 14 кун реабилитация ишлари олиб борилиши ҳам маълум қилинди.