6 декабрь куни 30 та катта сиғимли “MAN” ва 15 та “SAZ LE 60” русумли автобус Самарқанддаги автомобил заводидан йўлга чиққан.
Янги транспорт замонавий иситиш ва совитиш тизими, ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай чиқиш ва тушиш йўлаги (пандус) ҳамда махсус жой – ўриндиққа эга. Бундан ташқари, автобуслар ёнғинга қарши ишловчи ускуна билан жиҳозланган. Ҳозирча автобуслар йўналиши белгиланмаган.