Ўзбекистон карантин вақтида жарималардан қанча пул "ишлаб топгани" маълум бўлди. Олдимизда яна камида 3 ҳафта бор

Ўзбекистон карантин вақтида жарималардан қанча пул "ишлаб топгани" маълум бўлди. Олдимизда яна камида 3 ҳафта бор
Ўзбекистонда карантин эълон қилинганидан бери 86 411 марта карантин қоидалари бузилди. Бу ҳақда ИИВ хабар қилди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 54 моддаси 2 қисмига кўра карантин қоидаларини бузганлик учун фуқароларга БҲМнинг 20-30 бараварагича (4 млн 460 минг сўмдан 6 млн 690 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 30-50 бараваригача (6 млн 690 минг сўмдан 11 млн 150 минг сўмгача) жарима белгилаб қўйилган.

Агар барча 86 411 ҳолатда фуқаролар амалга оширган қоидабузарлик учун 4 млн 460 минг сўмдан тўлаган бўлган тақдирдаям яхшигина кўрсаткич - 853,5 млрд сўм келиб чиқади. Бу эса ўз навбатида 38 млн доллар демакдир.

Бу ўртача кўрсаткич холос. Лекин ўзбекистонликлар жариманинг миқдорини билса ҳам қоида бузишда давом этмоқда.

Қоида бузишда энг илғорлар қаторида доимгидек Тошкент - 15 900 ҳолат билан етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларда эса Фарғона вилояти - 13 847 ҳолат ва Тошкент вилояти - 12 845 ҳолат билан боришмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Элбек 22 апрел 2020 16:02
    Ишдан урилиб кетган ходимларнинг адвокат булганидек гап экансан унда. Лекин Бу хам фойдали бизнес. Жарима майдонидагиларни муомаласи канаклигини жуда яхши биламиз куп холларда уртакашлик хам килади. Бир сафар арок ичганингизни буйнингизга олинг узим гаплашиб бераман деган. Шундай экпертизада арок ичганлигим исботланмаган эди.
  2. Шавкат 22 апрел 2020 12:21
    Бу бир Кашкадарёда эмас колган жойларда хам шундай
  3. Муртозокулов хидоятульо исмоилович 22 апрел 2020 07:38
    Ассалом хакикатдан хам Узбекистонда карантин эьлон килинди ва такрор такрор огохлантиридик лекин шу огохлантиришларга карамасдан машиналар билан чикдик.ман битта фикир айтмокчиман дан ходимлари машиналарни жарима майдончасига обориб эвакуатор машинаси оркали жойлаштиради демокчи буган фикрим шуки эвакуатор ва жарима майдончалар янглишмасам 90-100% гаи, гаидан ишдан чикан ходимларга тегишли эканлигини кашкадаре мисоли исботлаб бераман.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистон карантин вақтида жарималардан қанча пул "ишлаб топгани" маълум бўлди. Олдимизда яна камида 3 ҳафта бор