Ўзбекистонда йирик корхоналар ходимларининг хизмат ва шахсий автомашиналарига стикерлар берилади. Бу ҳақда ДСҚ хабар қилди.
Бунинг учун йирик солиқ тўловчи турига кирувчи корхоналар онлайн фақатгина онлайн тарзда расмий сайт орқали анкетани тўлдириши талаб этилади. Шундан сўнг ариза 1 кун ичида кўриб чиқилади. Стикерни олган шахс фақат иш юзасидан соат 09.00 дан 18.00 гача автомашинада юра олади. Рухсатномага эна шахс ўзи билан меҳнат дафтарчаси нусхаси ва иш жойидан берилган ҳужжат билан ҳаракатланиши керак бўлади. Стикер 30 кунга берилади. Уни олишга ҳеч қандай пул тўланмайди.
Ушбу енгиллик йирик корхоналар фаолияти тўхтаб қолмаслик учун амалга оширилмоқда.