Бугун, 22 апрел куни Наманганда коронавирус аниқланган 54 ёшли аёл вафот этди.
Маълум бўлишича, аёл шу йил 14 апрелда оғир аҳволда шифохонага олиб келинган. Кейинчалик амалга оширилган таҳлил натижасида унда коронавирус аниқланган. Аёл 17 апрелдан вилоят юқумли касалликлари шифохонасининг реанимация бўлимига олинган.
Лекин кўрилган саъй ҳаракатларга қарамай бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди, дейилади ССВ хабарида.