Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 17 нафар бемор коронавирусдан соғайди.
ССВ уларнинг орасида энг ёши каттаси 69 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2020 йил туғилган чақалоқ эканини айтмоқда. Чақалоқ онаси билан бирга реабилитацияга кузатилди.
Айни вақтда юртимизда касалликдан бутунлай соғайганлар сони 424 нафарни ташкил этмоқда.