Ишсиз ёшлар Президент Халқ қабулхоналари эътибори марказида

Ишсиз ёшлар Президент Халқ қабулхоналари эътибори марказида
Мамлакатамиз аҳолиси сони ортиб бориши билан бир қаторда унинг меҳнат бандлигини таъминлаш масаласи ҳам долзарб аҳамият касб этади. Кейинги йилларда давлатимиз раҳбарининг айнан ишсизлик муаммосини ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлари бу борада қатор ижобий натижалар бермоқда. Айниқса, ишсиз ёшларни иш ўринлари билан таъминлашга йўналтирилган ишлар хақида алоҳида тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ.

Хусусан, ушбу йўналишда юртбошимиз топшириғига асосан Президент Халқ қабулхоналари бошчилигида жойларда сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамкорлигида “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси амалга оширилиб келинмоқда.

Ушбу лойиҳа доирасида 2020 йилнинг 1-чораги натижаларига кўра, республика бўйлаб жами 25 мингдан зиёд гектар ер майдонлари ёшларга ажратилди. Жумладан, 1 277 га. сабзавот, 1 787 га. полиз, 10 296 га. дуккакли экинлар, 7 727 га. бошоқли дон экинлари ва 391 га. картошка экиш учун, 3 866 га. эса боғ яратиш учун ажратиб берилди.

Ёшларга бириктириб қўйилган кооперация ва кластер ёрдамида ерлар шудгор қилинган ҳолда жами 4 мингга яқин гектар майдонга сабзавот, полиз, дуккакли экинлар, бошоқли дон экинлари ва картошка уруғлари қадалди, 335 минг туп мевали ва 135 минг туп манзарали дараҳтлар экилди.

Мисол учун, бугунги кунда Хоразм вилоятида 39 мингга яқин ишсиз ёшлар бор. Манзилли режага кўра йил оҳиригача уларнинг 29 минг нафари, яъни 74,5 % нинг бандлиги таъминланиши назарда тутилган. “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси асосида ажратиб берилаётган ерлар уларга имконият эшикларини очди десак, муболаға эмас.

Ёки Андижон вилоятини олсак. Мазкур лойиҳа асосида 2 мингга яқин ёшларнинг ҳар бирига ўртача 21 сотихдан жами 400 гектар экин ер майдони ажратилиб берилди. Ҳозирда жойларда иссиқхоналар ташкил этилиб, барча ерларга турли ҳил сабзавот экинлари, мевали ва манзарали дараҳтлар экилиб, парвариш қилинмоқда. Яқин кунларда экинлар ҳосилга киради.

Навоий вилоятида “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида ёшлар учун 840 гектардан зиёд бўш ётган ер майдонлари ажратиб берилди. Уларни суғориш учун 11 та янги қудуқ қазилди, яна 150 дан зиёд қудуқ бўйича қазиш ишлар олиб борилмоқда. 20 километрга яқин ариқлар қазилди. Бугунга қадар ўзлаштирилган 400 га. яқин ҳудудга уруғ ва ниҳолллар экилди. Жумладан, 12 гектарга - сабзовот, 78 га - полиз, 113 га – дуккакли ва картошка уруғлари қадалди, 119 гектарга эса мевали ва манзарали дараҳтлар экилди.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳам “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида эътирофга лойиқ ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, лойиҳа бўйича қишлоқ хўжалиги соҳасига ихтисослашган “Мўйноқ келажаги бунёдкорлари” МЧЖ ташкил қилиниб, ушбу корхонанинг устав фонди 75 та автотранспорт воситалари, қишлоқ хўжалиги техникалари ва механизмлари ҳисобига шакллантирилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тегишли қарори билан, “Мўйноқ келажаги бунёдкорлари” МЧЖга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун белгиланган тартибда бўш турган ер участкалари ва заҳира ерлар ҳисобидан Мўйноқ - 5 000 га., Қўнғирот 3 000 га. ва Тахтакўпир 2 002 га. туманларидан, жами 10 002 га. ер майдонлари экинлар экиш учун ажратиб берилди. Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикасининг қолган туманларида ҳам ёшларга деҳқончилик билан шуғулланиш учун қарийб 7,8 минг гектар ерлар ажратилган. Ушбу лойиҳа амалга оширилиши натижасида қарийб 1,8 минг нафар ёшнинг бандлигини таъминланади.

Ўз ўрнида шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, республика бўйлаб тижорат банклари томонидан ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, жами 5719 та лойиҳа учун 247,6 млрд сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди. Ҳар бир лойиҳага ўртача 43,3 млн сўмдан тўғри келади.

Албатта, юқоридаги каби саъй-ҳаракатлар замирида ҳукуматимиз томонидан ҳар қандай вазиятда ҳам ёшлар бандлигини таъминлаш ва шу билан юртдошларимиз турмуш тарзини ва фаровонлигини янада ошириш сингари мақсадлар ётибди. Бугунги синовли кунларда ҳам Президент Халқ қабулхоналари бошчилигида бу борада амалий ишлар тизимли равишда давом этяпти. Бу эса истиқболда халқимиз осуда ҳаётга қайтганидан сўнг иқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш, экспорт салоҳиятини ошириш сингари долзарб масалалар ҳам ҳал этилиши кўзда тутилаётганидан дарак беради.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ишсиз ёшлар Президент Халқ қабулхоналари эътибори марказида