Ўзбекистонда қанча одам ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши маълум бўлди. Бу ҳақда Wearesocial.com хабар қилди.
Уларнинг ҳисоб китобларига кўра Ўзбекистонда 3,2 млн одам ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланади. Бу ўтган йилги кўрсаткич билан солиштирганда 972 мингга кўпайган.
Ўзбекистоннинг 55 % аҳолиси, таҳминан 18 340 000 аҳоли интернетга уланиш имконияти бор. 76 фоиз ёки 25 млн.дан кўпроқ одамда мобил телефон борлиги маълум қилинди.